НАВНИ БОТАНИК ТАЪРИФЛАШ – мева ва узум навлари морфологик белгиларини тав¬сифлаш. Мевачиликда навлар помологик, токчиликда навлар ампело¬график томондан тавсифланиб, унда навларга биологик ҳамда хўжалик томондан ҳам баҳо берилади. Н. б. т. да мевали ўсимликлар ва токнинг қуйидаги органлари ва белгиларини баҳолаш ҳам кўзда тутилади: ёш новда – бошланғич ўсиши, ранги, дастлабки баргларнинг пайдо бўлиши ва ҳ.к.; бир йиллик новда—ранги, бўғим оралиғи(токда пи¬шиш даражаси), куртакларнинг бўлиқлиги, мева шохчаларининг шаклланиши, новдаларнинг ўсиш йўналиши(тик ўсувчи, осилувчи) ва ҳ.к.; барг – ҳажми, шакли(токда ўйиқлилиги, бўлаклилиги), ранги, тукли¬лиги, барг банди, томирланиши, кузда қандай рангга кириши ва ҳ.к.; гули – эркак, урғочи ёки икки жинслилиги, чангчи ва уруғчиларининг характери; узум боши—катталиги, шакли, зичлиги, бандининг узунли¬ги ва ҳ. к.; мева ёки ғужум—ҳажми, шакли, ранги, сувлилиги, этдор¬лиги, хушбўйлиги, пўстининг қалинлиги; уруғ—ҳажми, шакли, ранги; Н. б. т. навни аниқ билиш, бошқа навлардан ажратиш мақсадида ягона қабул қилинган дастур асосида олиб борилади.