ОПРЕДЕЛЕНИЕ САХАРИСТОСТИ

6 февраля, 2022

ШИРАДОРЛИКНИ АНИҚЛАШ – узумчиликда узум шарбати ҳамда вино таркибидаги шира миқдорини аниқлаш; % ёки г\100 см3 билан белгиланади. Узум пишаётган даврда унинг пишганлик даражасини аниқлаш, шунингдек, узумни винзавод ёки тайёрлов ташкилотларига топширишда унинг уни териш вақтини ҳамда сотув баҳосини белгилаш мақсадида амал¬га оширилади. Ареометрик, фрактометрик ёки кимёвий йўллар орқали бажарилади. Ареометр асбоби кўп қўлланилади. Ш. а. учун ҳар бир нав тупининг турли жойларидан 2-4 кг узум олинади. Лабораторияда пресс ёки 2-3 қават дока орқали сиқиб шарбат олинади (550 мл. дан кам бўлмаслиги лозим), бироз тиндирилгач, ҳажми 250 мл. ли цилиндр идишга солинади ва кўпиги олиниб, унга ареометр асбоби туширилиб (идиш четига тегмаслиги лозим) бир дақиқа давомида суюқлик ҳажми аниқланади

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x