ҲОСИЛДОРЛИКНИ АНИҚЛАШ, ҳосилни белгилаш — боғ ва токзорда ҳосилни йиғиш билан боғлиқ бўлган ишларни тўғри ташкил қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбир. Ҳосилни олдиндан аниқлаш дарахт шохларига қўйиладиган тирговучлар, ҳосил йиғиладиган идишлар, иш кучи, транспорт ва ҳ. к. ни керакли миқдорда барвақт тайёрлаб қўйишга имкон бера¬ди. Ҳосилдорлик, асосан, мева дарахтларининг баҳорги совуқлардан қанчалик яхши чиққани; гуллаш даражаси; мева тугилиши, тугунча¬ларнинг асосий тўкилиши (май-июн)га қараб ҳамда ҳосилни териб олиш олдидан аниқланади.