ПУРКАШ, дори сепиш – ўсимлик зарар¬кунанда ва касалликларига, бегона ўтларга қарши, шунингдек, бар¬гларни сунъий равишда тўкдириш мақсадида ўсимликларга кимёвий препаратларни эритма ҳолида пуркаш. Бу усулда заҳарли моддалар ўсимликка яхши ёпишади, уларда узоқ сақланади, препарат кам сарф¬ланади, таъсири кучлироқ бўлади. Кеч куз ёки эрта баҳорда доғли чи¬риш, кул ранг чириш, антракноз каби касалликларга қарши мис купо¬росининг 1%ли ёки бордо суюқлигининг 3%ли суспензиялари сепила¬ди. Ўсув даврида эса, оидиум, кул ранг чириш, антракнозга қарши фун¬гицидлардан, барг ўровчи кабиларга қарши инсектицидлардан, кана¬ларга қарши акарицидлардан; бирйўла зараркунанда ва касалликлар¬га қарши эса самарадорликни ошириш, тежамкорлик ва пуркаш сони¬ни камайтириш мақсадида инсектицидларга фоликус ва ёки бектра ка¬биларни қўшиб ишлатиш мумкин