МЎЪТАДИЛ ЮКЛАМА – то¬кларни кесиш вақтида юқори ҳосилдорлик ҳамда ҳосил сифати¬ни таъминлашга мўлжалланган бир тупда ёки бир гектар токзорда қолдириладиган куртаклар, новдалар сони. М. ю. узум навининг биоло¬гик хусусиятлари, токнинг ёши, тупроқ-иқлим шароити, парвариш да¬ражасига қараб ўзгариши мумкин. Яна қ. Нагрузка кустов.