ЎҒИТЛАРНИНГ МЎЪТАДИЛ МИҚДОРИ – боғ ва токзорлар, экинзорлардан яхши ва сифатли ҳосил олиш учун зарур бўлган минерал озиқ модда¬лар ёки уларнинг аралашмаси миқдори. Одатда 3 йўналиш бўйича қўлланилиши мумкин: энг юқори ҳосил олиш мақсадида; энг сифат¬ли ҳосил мақсадида; ўғит ва маблағни тежаш мақсадида. Ў. м. м. ни аниқлаш кўп йиллик тажрибага асосланган илмий асосдагина кутил¬ган натижани бериши мумкин.