ЧАНГЛАНИШ – гулдаги етилган чангларнинг уруғчи (оналик) тумшуқчасига бориб тушиши. Ўсимликни қўшимча чанглаш мақсадида сунъий усулда ҳам қилинади. Ч. , айниқса эрталаб¬ки соатларда (7-10)жадал кечади, сўнг сусаяди. Ҳаво ҳарорати 25-30ºС бўлганда (намгарчилик бўлмаса) ҳамда кучсиз шамол эсганда Ч. жара¬ёни нормал кечади. Нимранг, Чарос, Тавквери, Каттақўрғон каби фақат урғочи гули ривожланган узум навлари қўшимча чангланганда тўлиқ ҳосил беради.