ОРЕХ ГРЕЦКИЙ

6 февраля, 2022

ЁНҒОҚ – Ёнғоқдошларга мансуб мевали да¬рахт. 50 га яқин тур-хиллари бор. Ўрта Осиё республикалари, Кавказ, Украина(Қрим) ва бошқа жойларда кенг тарқалган. Дарахти кат¬та (20-25 м. гача), ихчам ўсувчи навлари ҳам бор(Идеал); шох-шаббаси катта; 6-10 йили ҳосилга киради. Барги мураккаб, эфир мойлари¬га бой. Апрел охирлари-майда гуллайди; гули айрим жинсли, эркаги исирғасимон ёки кучаласимон; урғочиси 1-3 тадан бир йиллик новда¬лар учига жойлашган. 30-40 ёшли дарахтлари 200-300 кг гача ҳосил беради. Меваси (ёнғоғи) сентябр-октябрда териб олинади ва 2-3 йил сақлаш мумкин; 40-60% мағиз бўлади, таркибида 45-75% ёғ, 21% гача оқсил бор. Яшил(хом) меваси турли витаминларга бой, улардан мураб¬бо тайёрланади. , шифобахш. Ёнғоғидан ва пайвандлаб кўпайтирилади. Ўзбекистонда Бостанлыкский, Идеал (Антиқа), Тонкоскорлупый, Юби-лейный навлари районлаштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x