ЎРМОН ЁНҒОҒИ — қайиндошларга мансуб дарахт ёки бута. Украина, Белорусия, Рос¬сия, Кавказда кўп. Бир уйли ўсимлик. Эрта гуллайди. Эркак гуллари исирғасимон, гуллагунга қадар калта, гуллаётган вақтда чўзилиб ке¬тади. Урғочи гуллари учтадан ривожланган. Меваси ёнғоқ. Сентябрда пишади. Мағизи таркибида 50-77% мой, 15-18% оқсил, А ва В гуруҳ витаминлари ва бошқа моддалар бор.