БОҒ ВА ТОКЗОР ХУДУДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ – мевали ўсимликлар, ток кўчатларини тўғри экиб жойлаштириш, ердан самарали фойдаланиш¬ни таъминловчи тадбирлар мажмуи. Бунга боғ ва токзор учун ажратил¬ган худудни кварталларга бўлиш, йўл ва бошқа ёрдамчи қурилишларни ташкил қилиш, ҳимоя дарахтларини тўғри жойлаштириш каби ишлар киради.