ОРОШАЕМОЕ ПЛОДОВОДСТО И ВИНОГРАДСТВО

6 февраля, 2022

СУҒОРИЛАДИГАН МЕВАЧИЛИК ВА ТОКЧИЛИК – мевали ўсимликлар ва токни суғориладиган ерларда ўстириш. Ўзбекистоннинг айниқса жанубий районлари ўзининг тупроқ-иқлим шароитларига кўра мевачилик ва токчилик учун энг қулай ҳисобланади. С. м. т. нинг лалми ерларга нисбатан афзаллиги ерининг текислиги, тупроқ унум¬дорлик ва айниқса сув (нам) билан таъминланганлик даражасининг юқорилиги, парвариш ишларини механизациялаш имкониятининг мавжудлигидир. Сув (нам) етишмаслик оқибатида ўсимликлар сифат¬ли ҳосил тўплаш учун ёруғлик ва иссиқликдан самарали фойдалана олмайди; қурғоқчилик таъсирида новда ва илдизнинг совуққа чидам¬лилиги пасаяди, поя қисми яхши ривожланмайди, ҳосил кам ва си¬фатсиз бўлади. Шунинг учун суғориладиган ерлардаги боғ ва токзор¬лар тупроғи намини ўсув даврида меёрида сақлаш(вақтида ва керак¬ли миқдорда суғориш, суғоргач, 2-3 кундан сўнг культивация қилиш ва ҳ.к.) муҳимдир.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x