ОРОШЕНИЕ ПОДПОЧВЕННОЕ, внутрипочвенное орошение

6 февраля, 2022

ТУПРОҚ ОСТИДАН СУҒОРИШ – суғориш усулларидан бири. Тупроқ остида жойлаштирилган намлагичлар орқали ўсимлик илдизини нам билан таъминлаш. Хусусиятлари: тупроқнинг сув-ҳаво режими бузил-майди, тупроқ устидан нам кам буғланади, замбуруғ касалликлари кам ривожланади, ўсув даврида ўсимлик илдизи жойлашган қатламдаги нам миқдори мўътадил сақланади, сув 25-35% тежалади, ўсимлик яхши ривожланади, ҳосил ва унинг сифати ортади ва ҳ. к. Бунинг учун боғ ва токзор қатор ораларига (қатор оралиғи кенглигига қараб) 50 см. чуқурликда 1-3 та диаметри 60-90 см. сопол ёки полиэтилен қувурлар ётқизилади (қувурларнинг бирқанча жойлари тешилган бўлади) ва сув керакли вақтда махсус сув йиғгич ёки боғ ва токзорга кўндаланг қилиб қурилган темир-бетон каналлар орқали босим билан берилади

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x