ОТКРЫТИЕ ВИНОГРАДНЫХ КУСТОВ

6 февраля, 2022

ТОК ТУПЛАРИНИ ОЧИШ, ток очиш – эрта баҳорда ўсув даври бошланмасдан амалга ошириладиган агротехника тадбирларидан бири. Ток туплари курта¬клар уйғонмасдан олдин об-ҳавонинг қандай келишига қараб очили¬ши лозим. Баҳор серёғин ва салқин келса кечроқ, иссиқроқ ва қуруқ келса эртароқ очилади. Ёш токлар олдинроқ, ҳосилга кирганлари кечроқ, тупроққа кўмилганлари барвақтроқ, ўраб қўйилганлари кечроқ очилиши керак. Ток очилиши билан бир вақтда ток туплари ер юзига яқин (15-20 см. чуқурликда) жойлашган патак илдизлардан тозалана¬ди ҳамда занг, маданг ва новдалари сўри бағазларига тараб боғланади. Туплар устидаги тупроқ қатлами ПРВМ-3 плуги ҳамда ПРВН-2, 5А, МПВ-1 машиналари, қолган тупроқ ОВП-0, 4А каби пневматик маши¬налар ёрдамида олинади. Ток шунингдек қўлда ҳам очилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x