КАЛМАРАЗ – олма ва нокнинг замбуруғ касаллиги. Олма¬нинг мева ва барглари, нокнинг эса новдалари зарарланади. Баргларда кул ранг тўгарак доғлар, орқасида тўқ яшил бахмалсимон ғубор пайдо бўлади. Меванинг касалланган жойлари берчлашиб ёрилади, мева қинғир-қишиқ бўлиб қолади. Кураш чоралари: юқори агротехника, зарарланган навда¬ларни йўқ қилиш, топсин М ва б. химикатлардан фойдаланилади.