ПАСПОРТ САДОВОГО И ВИНОГРАДНОГО УЧАСТКА

6 февраля, 2022

БОҒ ВА ТОКЗОР МАЙДОНИ ПАСПОРТИ– боғ ва токзор учун алоҳида-алоҳида қилинади. Боғ ва токзордаги ўсимликларнинг ҳолати, тупроқнинг агрокимёвий тафсилоти ва ўғитлаш тизимини кўрсатувчи узоқ муддатга мўлжалланган хужжат. Режалаштирилган ҳосил учун за¬рур ҳисобланган ўғитлар хили ва миқдори белгиловчи экологик омил¬ларни тўлароқ инобатга олиш имконини беради. Бу хужжат район, хўжалик, бригада, майдон, боғ ва токзорлар ҳолати (уларнинг ўсиши ва ривожланиши даражаси), экилган йили, навлари, пайвандтаги, озуқа майдони, ўсимлик тупларига берилган шакл, қатор ораларидаги тупроқ ҳолати, тупроқ хиллари, сийраклиги, касаллик ва зараркунандалар би¬лан зарарланганлиги, солинган органик ва минерал ўғитлар миқдори каби маълумотларни ўз ичига олади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x