БАЧКИЛАШ, бачки новдаларни олиб таш¬лаш – токзорларда амалга ошириладиган агротехника усулларидан бири; илдиз, тана, барг қўлтиғидан чиққан бачки новдаларни бутун¬лай ёки қисман олиб ташлаш ва ёки бачкиларни чилпиб қўйиш. Б. асо¬сий шох, новдалар ва ҳосилга озиқ-моддалар келишини кўпайтиради. Новдалар кам ёки нармал ривожланган ток тупларидаги бачкилар бата¬мом олиб ташланмай, яхши ривожланган новдаларда 3-4 кузли қилиб қолдирилади. Бу келгуси йил ҳосилнинг кўпайишига ёрдам беради. Ёш токзорларда туплар скелетини ҳосил қилувчи новдаларнинг ўсишини жадаллаштириш, ҳосилга кирган ток тупларида новдаларнинг қалинлашиб кетмаслиги, тўп гул ва узум бошларининг озиқланишини кучайтриш, ғужумларнинг яхши тугилиши ва улар сифатини яхшилаш мақсадида, асосан қўлда қилинади.