ЧИРИНДИ – турли замбуруғ ва бактериялар фаоли¬яти туфайли чириган гўнг ёки бошқа органик моддалар. Ч. таркибида ўсимликнинг ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган барча озиқ модда¬лар бор. Ч. органик ва минерал аралашма тайёрлашда ҳам қўлланилади. Бунинг учун 2-3 т Ч. га 300-500 кг. суперфосфат ва бошқа маъданли ўғитлар аралаштириб ерга 20-40 см. чуқурликда солинади.