ТУПРОҚНИ АҒДАРИБ ЧОПМОҚ, тупроқни ағдариб юмшатмоқ –тупроққа ишлов бериш усуллари¬дан бири; мевали дарахт, ток туплари атрофини, қаторлар оралари тупроғини 15-20 см. чуқурликда ағдариб чопиб юмшатиб қўймоқ. Куз ва эрта баҳорда тупроқда нам тўплаш ва уни сақлаш, тупроқда микро¬биологик жараёнларни фаоллаштириш, бегона ўтларни йўқотиш каби мақсадлар учун бажарилади. Қўл билан бажарилиб, тупроқнинг устки қатлами остига, остки қатлами устига тушиши керак.