ПЕРЕКРЕСТНОЕ ОПЫЛЕНИЕ

6 февраля, 2022

ЧЕТДАН ЧАНГЛАНИШ, четдан чанглаш – бир гулнинг чангини шу тур ёки навга оид бошқа ўсимлик гулининг чанги билан чангланиши ёки шу йўсинда сунъий усулда чан¬глаш. Табиий равишда гуллар шамол ҳамда ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Ҳосилдорликнинг кўпайишида аҳамияти бор. Масалан, олма¬нинг кўпгина навлари четдан чангланишни талаб этади. Шунинг учун боғ барпо қилаётганда ҳар 7-8 қатор асосий навга 1-2 қатор чангловчи навлар қўшиб экилади. Бу ишни узумнинг Нимранг, Каттақўрғон, Ча¬рос, Тавквери каби навларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x