ПЕРЕПРИВИВКА

6 февраля, 2022

ҚАЙТА ПАЙВАНДЛАШ – ўсимликлар, ме¬вали дарахтларнинг нав хусусиятларини яхшилаш мақсадида уларни қайта пайванд қилиш. Эрта баҳорда қилинади. Олма, нок, беҳи дарахт¬лари 25-30 ёшгача, ўрик, гилос, шафтоли, олхўри кабилар 15 ёшгача қайта пайванд қилиниши мумкин. Бунинг учун пайвандланадиган да¬рахт танаси ёки асосий шохлари 1-1, 25 м. узунликда қолдирилиб боғ арра билан кесилади ва пичоғи билан текисланади. Кесилган жойнинг ички томонидан пўстлоқ 5-7 см. узунликда пичоқ билан тилинади ва ҳар бир тилинган пўстлоқ орасига керакли навнинг новдаси (паст то¬монини 4-5 см қия қилиб кесиб) ўрнатилади. Йўғонлиги 7-10 см. гача бўлган шохларга 2 та, ундан йўғонларига 3-4 та новда ўрнатилиши мумкин. Бу усулни эрта баҳорда ток тупларида ҳам қўллаш мумкин. Яна к. Прививка.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x