УЗУМНИНГ ПИШИБ КЕТИ¬ШИ – узум тўлиқ пишгандан кейин рўй берадиган физиологик жара¬ён; пишишнинг охирги якуний фазаси. Пишган узум навларини тупи¬да қолдириш натижасида, у аста-секин сўлий бошлайди, сўнг қурийди, тўкилади ёки шингилда сақланиб қолади. Бу фазада узум бошлари¬нинг новда билан боғлиқлиги аста-секин тўхтайди, ғужумлар пўсти қурий бошлайди, ғужумларга пластик моддалар келиши, ширанинг кўпайиши тўхтайди, ғужумлар ҳажми ва вазни камаяди ва ҳ. к.