ПЕРИОДЫ ВОЗРАСТНЫЕ ПЛОДОВЫХ ДЕРЕВЬЕВ

6 февраля, 2022

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ЁШИГА ҚАРАБ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИ – мевали дарахтларнинг бутун умри даврида юз берадиган муҳим даврий кўрсаткичлар. Академик П. Г. Шитт мевали дарахтлар ҳаёти 3 та асо¬сий даврдан иборат эканлигини кўрсатиб берди (ўсиш; ҳосил бериш; қуриш). Кейинчалик у мевали дарахтларнинг индивидуал ривожлани¬шини янада аниқроқ қилиб, улар умрини 9 даврга бўлди: 1- вегетатив органларнинг ўсиши; 2- ўсиш ва ҳосил бериш; 3- ҳосил бериш ва ўсиш; 4- тўлиқ ҳосил бериш; 5- ҳосил бериш ва қурий бошлаш; 6- қурий бош¬лаш, ҳосил бериш ва ўсиш; 7- қуриш, ўсиш ва ҳосил бериш; 8- қуриш ва ўсиш; 9- ўсиш. Яна қ. Плодоношение.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x