ПЕСТИЦИДЛАР – ўсимлик зараркунанда ва ка¬салликлари, бегона ўтлар, дон ва дон маҳсулотлари зараркунандала¬рига қарши курашишда қўлланиладиган кимёвий препаратларнинг умумий номи. Боғдорчилик ва узумчиликда кенг ишлатилади. Дефо¬лиант ва десикантлар ҳам шунга киради. Қўлланилиш объектларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: акарицидлар (каналарга қарши), афицидлар(ўсимлик битларига қарши), зооцидлар (кемирувчиларга қарши), инсектицидлар (зараркунанда ҳашаротларга қарши), гербицидлар (бегона ўтларга қарши), бактерицидлар(бактериялар қўғатувчи касалликларга қарши), фунгицидлар (замбуруғ касалликла-рига қарши) ва х. к.