ЎСИМЛИКНИНГ ОЗИҚЛАНИШИ – ўсимлик томонидан ҳаёт учун зарур кимёвий элементларни ташқи муҳитдан ўзлаштириб олиш жараёни. Ассимиляция ва диссимиляци¬ядан иборат. Бу жараённинг қандай кечиши ўсимлик ёши ва ривож¬ланиш фазалари (даврлари)га боғлиқ. Мевали ўсимликлар ва токнинг асосий озиқланадиган органлари — барглари ва илдизидир. Барглар орқали фотосинтез жараёни кечади, илдиз орқали эса ўсимлик сув ва озиқ моддалар билан таъминланади. Ҳосилдорлик қанча юқори бўлса, ўсимлик озиқ моддаларга шунча талабчан бўлади. Мевали ўсимликлар ва ток, асосан, гуллаш, мева тугиш ва ҳосилнинг дастлабки ривожла¬ниш давларида озиқ моддаларга анча талабчан бўлади.