ПИТОМНИК

6 февраля, 2022

КЎЧАТЗОР – мевали, резавор мевали, ток, ўрмон, манзарали ўсимликлар кўчатлари етиштириладиган махсус жой. К. бўлимлари: уруғкўчат етиштириш (уруғ сепиш) бўлими; шакл бериш ёки кўчат етиштириш бўлими; вегетатив-пархишлаб, қаламчасидан кўпайтириладиган бўлимдан иборат. Пайвандлаш учун қаламчалар тайёрланадиган навдор боғ ҳамда уруғ олинадиган пайвандтаг-уруғбоғ ҳам К. таркибига киради. Ток К. , асосан уруғкўчат етиштириладиган, қаламчалар экиладиган ва кўчат етиштириладиган қисмлардан иборат.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x