ПЛАНТАЖ

6 февраля, 2022

ПЛАНТАЖ – боғ ва токзор барпо қилишдан олдин, шунингдек, ҳосил берадиган боғ ва токзор қатор ораларида тупроқни ўртача 60-70 см чуқурликда ҳайдаш усули. П. натижасида тупроқнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари ҳамда унда кечадиган ҳаво, сув, иссиқлик режими билан боғлиқ жараёнлар, озуқа моддаларининг ҳаракати, тупроқ микроорганизмлари фаолияти, илдиз тизимининг ри¬вожланиши кабилар яхшиланади. Одатда П. қилингач, текисланмайди ва бу қор тўпланиши, намнинг тупроққа яхши сингиши имконини бе¬ради. П. қурғоқчил районларда тупроқда намнинг узоқроқ тўпланиши учун чуқурроқ қилинади. П. ПП-50ПГ, ППУ-50А, ППН-50 каби план¬таж плуглари ёрдамида амалга оширилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x