ПЛАСТИК МОДДАЛАР – ёруғлик таъсирида ўсимлик яшил баргларида ҳосил бўладиган мурак¬каб органик моддалар, ассимилятлар. П. м. барг орқали ўсимликнинг пояси, илдизларига ҳам тарқалиб, улар янги ҳужайралар, тўқималар ҳамда ўсимлик органларининг тузилишига сарф бўлади. Масалан, қанд моддаси ҳужайра қобиғининг тузилишига, оқсил моддалар эса ҳужайра протоплазмаси ва ядросига сарф бўлади. П. м. нинг қолган қисми ўсимликда заҳира сифатида қолиб, келгуси йилда сарф бўлади.