– ТОК МОҒОРИ, ток пўпанаги – ток¬нинг замбуруғ касаллиги. Барглари, новдалари, кўпинча ғужумлари зарарланиб, устида замбуруғ мицелие ва конидиялари асосида ғубор пайдо бўлади. Моғор ранги кўк, яшил, пушти ва қора бўлиши мум¬кин. Ёғингарчилик, намгарчилик вақтида кўпайиб, зарарлиги оша¬ди. Кураш чоралари: соғлом кўчат экиш, яхши парвариш, тупларнинг қалинлаштирмаслик, узум бошларининг ерга тегиб турмаслиги, шу¬нингдек, хинозолнинг 0, 5% ли эритмаси билан ишлов бериш, ток туп¬ларини сўриларда ўстириш.