ПЛОДОРОДИЕ ПОЧВЫ

6 февраля, 2022

ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИ – ўсимликлардан мунтазам ва мўл ҳосил етиштиришда тупроқнинг қай даражада сув ва озиқ моддалар билан таъминланганлик даражаси¬ни ифодаловчи хусусияти. Т. у. табиий шароитда тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида, тупроқдан қишлоқ хўжалиги мақсадида тупроқни маданий¬лаштириш жарёни натижасидир. Турли ўсимликларнинг Т. у. га бўлган талаби бир хил бўлмайди. Масалан, олманинг суст ўсувчи пайвандта¬гларидаги навлари, резавор мевалилар, анор, анжир кабилар Т. у. га та¬лабчан. Т. у. инсон фаолияти таъсирида ўзгариб туради. Тупроққа иш¬лов беришнинг барча усуллари (ер ҳайдаш, ўғитлаш, тупроқни юмша¬тиш, кўкат ўғитлар экиш ва ҳ. к.) Т. у. ни оширишга қаратилмоғи лозим. Т. у. ни экилган экин ёки ўсимлик бераётган ҳосилдан ҳам билиш мум¬кин. Ҳосил юқори ва мунтазам бўлса, демак, Т. у. яхши ҳисобланади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x