ОЗИҚЛАНИШ МАЙДОНИ – ҳар бир ўсимликка тўғри келадиган майдон. Ўсимликнинг тури, нави, биоло¬гик хусусиятлари, экиш усули ва оралиғи, тупроқ шароитига қараб турлича бўлади. Ўсимликнинг 0. м. ни аниқлаш учун экилган майдон¬нинг умумий ҳажми шу майдондаги ўсимликлар учун ажратилган май¬донга бўлинади. 0. м. одатда м2 ҳисобида белгиланади. Масалан, 3х2, 5 м. оралиқда экилган 1 туп ток тупининг О. м. 7, 5 м2; 6х4 м. оралиқда экилган олма дарахтининг О. м. 24 м2 бўлади.