ПОЧКА

6 февраля, 2022

КУРТАК – новданинг тинч ҳолатдаги кўриниши; ўсимликларнинг бошланғич новда ҳамда репродуктив (ҳосил берув¬чи) органларини ҳосил қилувчи қисми. Ҳосил берувчи ва ўсувчи (ве¬гетатив) К. бўлади. Ҳосилли К. ўз навбатида гул ва аралаш К. ларга бўлинади. Гул К. дан фақат гул (ўрик, шафтоли, гилос, олча, смороди¬на, лимон ва ҳ. к.), аралаш К. лардан эса гул ҳамда барг, новдалар ри¬вожланади (олма, нок, беҳи ва ҳ. к.). Мевали ўсимликлар ҳамда ток¬да К. шу йилги новдаларда шаклланади. Ўсимликларнинг кўп йиллик қисмида ухловчи К. лар бўлиб, улар ўз ҳаёт фаолиятини бирнеча йил сақлайди, табиий офатлардан зарарланган ўсимликлар поя қисмини қайта тиклашда, ҳосилнинг бир қисмини олишда аҳамиятлидир. Қишловчи куртаклар қўлтиқ новданинг асосида ривожланиб, улардан келгуси йили асосий новдалар ўсиб чиқади. Қўлтиқ куртаклардан эса қўлтиқ новдалар (бачки новдалар) ривожланади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x