ПОЧВОУТОМЛЕНИЕ

6 февраля, 2022

ТУПРОҚ ЧАРЧАШИ – ҳар йили бир май¬донда бир хил ўсимлик турини ўстиравериш оқибатида ҳосилдорликни кескин камайишига олиб келувчи тупроқ хусусияти. Бундай ҳолат ки¬мёвий, физикавий ва кўпинча биологик омилларнинг биргаликда таъ¬сири натижасида содир бўлади. Бундай монокультурада далада тур ва навга хос касаллик тарқатувчи организмлар (замбуруғлар, бактерия¬лар, актиномицидлар, шунингдек вируслар, зараркунанда ҳашаротлар, бегона ўтлар) кўпаяди ва тупроқда минерал озиқ моддаларнинг камай¬иб кетишига олиб келади. Кураш чоралари: тупроқ санитария ҳолатини яхшилаш, алмашлаб экишни жорий қилиш, тупроққа дам бериш, маҳаллий ва минерал ўғитларни солиш ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x