ЕРНИ ЭКИШ УЧУН ТАЙЁРЛАШ – боғ ва токзор қилишдан олдин амалга ошириладиган ташкилий ва агротехника усуллари. Мевали ўсимликлар ҳамда токнинг яхши ўсиши, ҳосил бериши, парвариш ишлари, механизациядан сама¬рали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қилинади. Бунга майдонни тўнкалардан, бегона ўтлардан тозалаш, ерни текис¬лаш, шунингдек, қияликларда террасалар ҳосил қилиш, ер шўрини ювиш, ерни қуритиш, суғориш тизимини яратиш, органик ва мине¬рал ўғитларни солиш, ер ҳайдаш каби ишлар киради. Айрим район¬ларда плантаждан олдин тупроқ чуқур юмшаткич (НР-80Б)ёрдамида ағдарилмасдан 70-80 см. чуқурликда юшатилади. Плантаж эса 50-80 см чуқурликда қилинади (экишдан 4-6 ой олдин). Экишдан олдин майдон карта ва кварталларга ажратилади, майдон атрофида 10 м. ва карталараро 4-6 м. йўл қолдирилади.