ПОДКОРМКА

6 февраля, 2022

ОЗИҚЛАНТИРИШ, қўшимча озиқлантириш – ме¬вали ўсимликлар ва ток ҳосилдорлигини ошириш мақсадида уларни ўсув даврида маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш. О. ил¬диз орқали ва илдиздан ташқари амалга оширилади. Илдиз орқали О. суғориладиган ерларда, илдиздан ташқари О. лалми (баҳорикор) ерлар¬да самарали ҳисобланади. Ўсимликлар гуллашдан олдин, мева тугиш даврида ҳамда пишишдан олдин озиқ моддаларга талабчан бўлади. Шунинг учун боғ ва токзорларни гуллашдан олдин (май) ҳамда ту¬гилган мевалар ривожланаётган давр (июн)да қўшимча озиқлантириш мақсадга мувофиқ. Ҳар бир озиқлантиришда тўлиқ миқдорда солина-диган ўғитларнинг ярми солинади. Иккинчи озиқлантиришда шарбат ҳамда фосфорли ва калийли ўғитлар яхши самара беради. Илдиздан ташқари (барглар орқали) озиқлантириш, айниқса, совуқдан, дўлдан, қурғоқчиликдан зарарланган ток туплари учун аҳамиятли. Ҳар бир озиқлантиришда амиакли селитранинг 0, 5-0, 75%, суперфосфатнинг 3-5%, калий хлорнинг 0, 5-1% эритмаси (Марганец сульфат ҳамда бор кислотасининг 0, 1-. 25% ли эритмаси қўшилса, янада яхши бўлади) пур¬калади (ҳар бир тупга ўрта ҳисобда 0, 5 л.).

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x