ТОК ТУПЛАРИ¬НИ БОҒЛАШ – агротехника усули; токнинг танаси, кўп ва бир йил¬лик, яшил новдаларини сўри ва бағазларга боғлаш. Бунда ток туплари ёруғлик ва майин шамолдан бахра олади, новдалардаги куртаклар бир текис ривожланади (қутблик камаяди), ток туплари кучли шамолдан, узум бошлари тупроққа тегиб қолишдан сақланади, ток қатор орала¬рини механизация ёрдамида ишлаш қулайлашади ва ҳ. к. Баҳорда ток¬нинг кўп йиллик қисмлари, ўтган йилги новдалари қуруқ, ўсув даври¬даги яшил новдалар ўсишига қараб боғланади.