БОҒЛОВ МАТЕРИАЛИ – ток¬нинг кўп ва бир йиллик ҳамда яшил новдаларини бағазларга боғлаш учун ишлатиладиган материал. Б. м. сифатида полиэтилен плёнка, шпа¬гат, тутнинг ёш новдалари пўстлоғи, тол ёш новдалари, каноп, тикув ва трикотаж цехларидан чиққан чиқиндилар ва ҳ. к. ишлатилиши мумкин