ПОКАЗАТЕЛИ ПРОДУКТИВНОСТИ ВИНОГРАДА

6 февраля, 2022

ТОК МАҲСУЛДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ – узум ҳосилини белгилов¬чи элементлар; токзор майдони бирлиги ҳисобига тўғри келадиган новдалар сони, ҳосил берувчи новдалар фойизи, битта ҳосил новдага тўғри келадиган узум бошлари сони, узум бошининг ўртача оғирлиги. Тупроқ-иқлим шароитлари, навнинг биологик хусусиятлари, парва¬риш даражасига қараб ўзгариши мумкин. Масалан, бир гектар токзор ҳисобига новдалар сони 50-200 минггача, ҳосил новдалар сони 15-40% ва ундан кўп, узум бошлари оғирлиги 60-1000 г. ва ундан ортиқ, битта ҳосил новдага тўғри келадиган узум бошлари 1-3 тани ташкил қилиши мумкин. Бундай кўрсаткичларни белгилаш ҳосилни олдиндан аниқлаш ва уни вақтида териб олиш режасини амалга оширишда муҳим.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x