ҚОПЛАМА ЭКИНЛАР, қопловчи экинлар — боғларда тупроқнинг физик-кимёвий хоссаларини яхши¬лаш мақсадида боғ қатор ораларига экиладиган кўп йиллик бошоқли-дуккакли ҳамда ем-хашак экинлар (арпа, буғдой, сули, бетага, райграс ва ҳ. к.). Экилгач, 2-3 йилгача яхши натижа беради. Сўнгра тупроқдаги нам ва озиқ моддаларга шерик бўлгани туфайли боғ ҳосилдорлигини камайтириши мумкин. Август-сентябрда қаторлар оралатиб экилгани маъқул.