СУҒОРИШ – асосий агротехника тадбирларидан бири. Боғ ва токзорлар тупроғи сифатли ишланиб ва ўғитланиб суғорилганда ўсимликлар жадал ривожланади, мўл ва сифатли ҳосил беради. Ўзбекистон иқлими иссиқ ва қуруқ бўлгани, ёз ойларида ёғингарчиликнинг деярли бўлмаслиги боғ ва токзорларни қўшимча суғоришни талаб қилади. Эгатлаб, халқасимон, пол олиб. ёмғирлатиб, ер остидан, томчилатиб суғориш каби турлари бор. Ёш боғ ва токзорлар ўсув даврида тупроқ — иқлим шароитларига қараб оддий бўз тупроқли ерларда 8-10 марта, шағал-тошли ерларда 15-17 мартагача суғорилади. Суғориш меъёри 300-400 м3/га. Ҳосилга кирган боғ ва токзорлар ўсув даврида 4-6 марта суғорилади. Суғориш меъёри 800-1200 м3/га, бошқа ерларда 400-600 м3/га. Нам тўплаш мақсадида январ-февралда 1-2 мар¬та яхоб берилади (1500 м3/га). Яна қ. Орошение.