ПОЛЯРНОСТЬ

6 февраля, 2022

ҚУТБЛИК, қутблилик – ўсимликларнинг биоло¬гик хусусиятларидан ҳисобланиб, уларнинг юқори қисми (юқори қутби)дан новдалар, пастки қисми (пастки қутби)дан илдиз ҳосил қилиш ху¬сусияти. Қ. қаламчаларда илдизларнинг бўлиниши ҳамда куртакларнинг ривожланишида ҳам намоён бўлади. Токда Қ. бўйлама (тик) ҳамда энлама (ясси) ёки дорзивентал ҳолатда бўлади. Бўйлама қутблик дей-илганда новдаларнинг бўйига ўсиши тушунилади. Энлама Қ. эса ток-нинг барча органларига тааллуқли бўлиб, у органларнинг ассиметрик, тухумсимон-думалоқ шаклда тузилишига, новдаларнинг ўсиши жараё-нида ясси ва новсимон томонлари ўзаро таъсирининг ўзгариб туриши¬га сабаб бўлиши мумкин. Бу эса ўсимликнинг ёруғликдан кўпроқ фой-даланишига имкон беради.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x