ПОСАДКА САЖЕНЦЕВ

6 февраля, 2022

КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ, кўчат экиш — боғ, токзорларни барпо қилиш мақсадида мевали ўсимликлар ва токнинг маданий нав кўчатларини экиш. Махсус кўчатзорларда етиштирилган, стандарт талабларига мос, юқори сифатли кўчатлар Ўзбекистон шаро¬итида, асосан, кузда (октябр-ноябр), шунингдек, баҳорда (март-апрел) экилади. Экишдан олдин илдизлари чириган гўнг, тупроқ ва сув ара¬лашмасига ботириб олинган кўчатлар тез тутади ва яхши ривожлана¬ди. Экиш вақтида илдиз бўғизи тупроқ сатҳидан 4-5 см. юқори бўлиши лозим. Кейинчалик тупроқ чўккач, у тупроқ юзи билан тенглашиб, кўчат қоидали экилган ҳисобланади. Кўчат экилгач, ҳар бир тупга вақт оралатиб 2-3 челак сув қуйилади. Намни узоқроқ сақлаш мақсадида кўчат атрофига чириган майда гўнг, кул, қипиқ, тупроқдан бири 4-5 см. қалинликда солиниши лозим. Ток қаламчалари 70-80Х10-12 см. оралиқда 1-3 куртак қолдириб экилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x