УРУҒ ЭКИШ, уруғ сепиш — уруғкўчатлар етиш¬тириш мақсадида мевали ўсимликлар уруғларини муайян чуқурликда тупроққа кўмиш. Уруғлар қаторлаб, тасмасимон шаклда экилади. Қаторлаб экишда қатор оралари 50-60 см, тасмасимон экишда 25-30 см, тасмалар оралиғи 60-70 см олинади. Уруғларнинг унувчанлигини ошириш мақсадида улар кузда қумланади. Олма, нок, беҳи уруғлари 2-2, 5 см, гилос, олча данаклари, узум уруғлари 3-4 см, ўрик, олхўри, тоғолча, бодом 4-5 см, шафтоли, ёнғоқ 5-6 см чуқурликда экилади. Се¬лекцияда хўжалик жиҳатдан қимматбаҳо ўсимлик шаклларини ажра¬тиш мақсадида ҳам қўлланилади.