ПРИЩИПКА, пинцировка

6 февраля, 2022

ЧИЛПИШ – боғ ва токзорларда ўсув даврида ўтказиладиган агротехника усули; яшил новдаларни аниқ мақсадда қисқартириш. Ўсув даврида новдаларнинг ўсувчи учки қисмидан 1-3 см. қўлда чилпилиб олиб ташланади. Мевали дарахтлар¬да чилпилган новдалар пастки куртаклари жадал ривожланиб, 1-2 йил¬да ҳосил куртакларга айланади. Токнинг ҳосилли новдалари эса гуллашдан 3-5 кун олдин чилпил-ганда новдалар ўсиши 10-15 кунга тўхтаб, ўсишга сарф бўладиган озиқ моддалар ҳосил ва унинг сифатини ортишига сарфланади (гул тўлиқ ривожланади, оталанади, мева бўлиқ тугилади, ғужумлар, узум бош-лари йириклашади)

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x