ТОМОРҚА УЗУМЧИЛИГИ ВА БОҒДОРЧИЛИГИ, дала ҳовлиларда узумчилик ва мевачилик — томорқа (дала ҳовли)ларда мевали ўсимликлар ҳамда ток ўстириш. Асосий мақсад- оиланинг ҳўл мева ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари (компот, шарбат, қуруқ мева, мураббо ва ҳ. к.)га бўлган талабларини қондириш, шунингдек, ортиқча маҳсулотларни со¬тиш ҳисобига қўшимча даромад олиш.