ПРИВИВКА

6 февраля, 2022

ПАЙВАНДЛАШ, улаш – бир ўсимликнинг куртак ёки қаламчаси (пайвандуст)ни иккинчи ўсимликнинг танаси ёки шохи (пайвандтаг)га улаш. Бунда пайвандтаг ва пайвандуст камбий қатлами бир-бирига туташиб кетиши натижасида улар ўзаро бирикиб, натижа¬да битта ягона ўсимлик ҳосил бўлади. Боғдорчилик ва узумчиликда П. нинг куртак пайванд, искана пайванд, қаламча пайванд, найча пай¬ванд, пўстлоқ остига пайвандлаш каби хиллари қўлланилади. Куртак пайванд, асосан, август ойида, қаламча пайвандлаш эса эрта баҳорда қилинади. Амалиётда кўп қўлланиладиган искана (ёрма) ва куртак пай-ванд қилиш техникаси: искана пайванд – эрта баҳорда мевали да-рахтларнинг танаси ёки 2-10 см. йўғонликдаги шохлари икки ёки тўрт қисм қилиб махсус боғ пичоғида 3-5 см. чуқурликда ёрилади ва унга 1-4 тагача бир йиллик етилган новда қаламчаси понасимон қилиб кесилади, ёрманинг ичига кирадиган қисмининг пўстлоғи олинади ва пайвандтаг ҳамда пайванд уст (қаламча)нинг пўстлоқ қисмлари ўзаро тўғри келтирилиб ўрнатилади, очиқ қолган жойига боғ малҳами сурти-лади ва пайвандланган жой чипта, полиэтилен плёнка каби ўров мате-риалллар билан зич қилиб боғланади. Токчиликда эса, эрта баҳорда шира ҳаракати бошланмасдан олдин пайвандтаг туп атрофи 15-20 см. чуқурликда очилиб ўлик пўстлоқлардан тозаланади ва ер сатҳидан 3-5 см. чуқурликда боғ арра билан поя қисми олиб ташланади ва кесил¬ган жой боғ пичоғи билан текисланади. Боғ пичоғи билан кўндалангига ёрилган танага олдиндан тайёрлаб қўйилган соғлом ва навдор новда 2-3 куртак қолдириб пона шаклида ўрнатилади (қаламча кузда кўмиб қўйилган бўлса пайвандлашдан олдин сувга солиб қўйилади). Пайван-дуст билан пайвандтагнинг пўстлоқ (камбий) қисми ташқари томондан бир-бирига мос келиши лозим. Пайвандланган жой боғлов материалла-ри билан зич боғланиб, атрофига нам тупроқ уйиб қўйилади. Ўсув дав-рида тана атрофидан чиққан бачкилар, пайвандуст атрофидан чиққан юза илдизчалар олиб ташланади, тупроқ унумдорлиги ҳамда керакли нам миқдорига аҳамият берилади. П. қўлда ёки махсус ускуналар ёрда-мида амалга оширилиши мумкин. Яна қ. Окулировка.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x