ПРОГНОЗИРОВАНИЕ УРОЖАЯ

6 февраля, 2022

ҲОСИЛНИ ОЛДИНДАН ТАҲМИНЛАШ – боғ ва токзорлардан келажак¬да олиниши мумкин бўлган ҳосилни олдиндан аниқлаш. Қисқа муд¬датли (шу йилги) ҳамда узоқ муддатли (кўп йилги) бўлади. Ҳосилни олдиндан аниқлашнинг 100 дан ортиқ усуллари мавжуд. Мевачилик ва узумчиликдан асосан куртак (кўз)ларнинг эмбрионал ҳосилдорлиги, ўсимликнинг ривожланиш даражаси ва ҳ. к. каби усулларидан фойда-ланилади. Куртакларнинг эмбрионал ҳосилдорлиги бўйича аниқлаш энг қадимий ва оддий усул ҳисобланиб, бунда қишловчи куртакларда шаклланган гул ва тўпгул муртакларининг миқдори ва уларнинг тиним давридаги ҳолати лупа (микроскоп) ёрдамида текшириб аниқланади. Энг қулай муддат – куртаклар бўртиш олдидаги давр. Ўсимликларнинг ривожланиш даражасига қараб аниқлашда асосан, уларнинг сифат кўрсаткичлари, яъни новдаларнинг ўсиш кучи, ўсимликларнинг уму¬мий ҳолати, соғломлиги, новдалар таркибидаги азот, фосфор, калий, крахмал, оқсил миқдорлари инобатга олинади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x