ПРОГРАММИРОВАНИЕ УРОЖАЯ

6 февраля, 2022

ҲОСИЛНИ ПРОГРАМ¬МАЛАШТИРИШ, ҳосилни режалаштириш – боғ ва токзорлардан мўлжалланган юқори сифатли ҳосил олишни таъминлашга қаратилган ва ўз вақтида сифатли амалга ошириладиган бир-бирига боғлиқ тадбир¬лар мажмуаси. Бу жараёнда ўсимликлар биологияси, тупроқ ва иқлим шароитлари ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган инсон фаолияти ягона бирлик сифатида қаралади. Ҳ. п. да ҳосил миқдори ва унинг сифатига таъ¬сир кўрсатувчи барча омилларни аниқлаш; суғориш, ўғитлаш, тупроққа ишлов бериш, тупроқ шўрига қарши курашиш каби омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг қанчалик зарурлигини ҳисоблаб чиқиш; табиий омиллар қатори моддий, техникавий, меҳнат ресурсларига асосланиб иш тутиш ва ҳ. к. Асосий мақсад потенциал ҳосилдорликка эришиш. Аммо бунга эришиш жуда қийин, чунки энг олий шароитда қишки куртаклар¬нинг 100% ҳосил бериш қобилиятига эришиш жуда қийин.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x