ТУПРОҚ МУЗЛАШИ, тупроқнинг муз¬лаб қолиши – тупроқ таркибидаги сув (нам)нинг Оº С дан паст ҳароратда музга айланиши. Музлаш чуқурлиги рельеф, қор қатламининг қалинлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги, хусу¬сан боғдорчилик ва узумчилик учун жиддий ҳавф туғдиради.