ПРОРАЩИВАНИЕ СЕМЯН

6 февраля, 2022

УРУҒЛАРНИ УНДИРИШ – уруғларни экишга тайёрлаш усулларидан бири. Мевали ўсимликлар ҳамда ток уруғлари жуда секин кўкариш ҳамда текис кўкармаслик хусусиятига эга. Шунинг учун уруғлар экишгача маълум муддат қумлаб сақланиши ло¬зим. Масалан узум уруғлари экишдан бир ой олдин ½, олма, нок, беҳи уруғлари 1/3, олча, гилос, магалебка, тоғолча уруғлари ¼, ўрик, шафтоли 1/7 қисм нисбатда яшикларда, кичик қопларда қумланиши ва улар унча салқин бўлмаган жойларда сақланиб, 20-25 кунда намланиб турилиши тавсия қилинади. Уруғлар (данаклар) катта-кичиклигига қараб тайёрлан¬ган тупроққа 2-3 см. дан 8-10 см. гача экилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x