ПРОРЕЖИВАНИЕ СОЦВЕТИЙ

6 февраля, 2022

ТЎПГУЛЛАРНИ СИЙРАКЛАШ¬ТИРИШ – агротехника усулларидан бири; ҳосилни тартибга солиш мақсадида айрим тўпгулларни ва ёки уларнинг айрим қисмларини олиб ташлаш. Ҳосил керагидан кўп бўлган ҳўраки навларда, айниқса, гул ва тугунчалар кўп тўкиладиган, узум бошлари ҳавол, ғужумлари майда навларда яхши натижа беради. Биринчи навбатда новда юқорисидаги унча ривожланмайдиган тўпгуллар олиб ташланиши, ҳосилли нов¬дада 1-2 та шўра қолдирилгани маъқул. Шундай қилинганда тупдаги барг сатҳи ва ҳосил ўртасидаги мувозанат сақланади, қолган тўпгуллар яхши озиқланади, гуллар яхши чангланиб, мева яхши тугилади ва на¬тижада тўлақонли ва сифатли ҳосил олинади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x